Hi, Guest!
Home
Login
》 Sekis video
Library | Er xotin munosabatlari
1 2 >>

Ilon ayol (kamolov)

Added:admin_bot (23.01.2019 / 01:26)
Rating:rating 5312 article (0)
Reads:783
Comments:Comments are closed
Ҳасан кўп ичадиган бўлиб қолди. Бир замонлар бир ҳўплам ҳам ичмасди. Яхши уста эди. Одамларнинг уйларини ёпиб берарди. Ана шу яхши усталиги сабаб бўлди барига. Битта уйни битказмасдан иккинчи уйнинг эгаси келиб, навбатда турарди Ҳасаннинг бўшашани пойлаб. Ана шу одамлар ўргатди Ҳасанни ичишга. Аввалига иш битган куни уй эгаси берадиган зиёфатда кам-кам қуйиб беришди, кейинига кўпроқ-кўпроқ қуйиб берадиган бўлишди. Ўзлари ҳар куни ишдан кейин қуйиб берадиган бўлишди. Ўзлари қўшилиб ичишиб, Ҳасанни шундай қилишдики, шўрлик ишни бошлашдан олдин бир пиёла ичмаса қўли титрайдиган, михни ёғоч қолиб, қўлига қоқиб қўядиган бўлиб қолди. Ўзлари майхўр қилиб, ўзлари унга “Ҳасан Кайфий” деб лақаб ҳам қўйиб олишди. Ҳасан барига чидайди. Биргина Зулайҳонинг жаврашларига чидай олмайди. – Одамнинг ҳар бало бўлгани яхши, – Ҳасан кўрингандан бошлайди Зулайҳо. – Тўғри- тўғри келсангиз бўлмайдими уйга, кўчамизни бўйига-ю, энига қанчалигини ўлчамасдан? Ҳасаннинг қўлидан нарсаларини олар экан, яна саннайди: – Уф-ф! Нима бало беришди бугун сизга-а? Солярка ичдингизми, дейман, тракторнинг иси келаяпти сиздан? Кечасиям унинг жавраши тинмайди: – Тинчгина жойингизда ётинг! Такадай сасиб ётибсиз-у, яна “суҳбат”га бало борми? Ичмай келган кунингиз суҳбатлашамиз, хўпми? Кошки, Ҳасан ичмай келса-ю, суҳбатга етса! Бир куни Ҳасан телефонига ёзиб келган нарсасини Зулайҳога кўрсатди. Боши одам, танаси илон бир аёл тинмай дод соларди. Зулайҳонинг эси чиқиб кетаёзди. – Бу нима бало, дадаси? – сўради кўкрагига “туф- туф”лаган Зулайҳо. – Одам, – деди Ҳасан хотиржам. – Аёл. Эри бир чақирибди, икки чақирибди, уч чақирибди, келмапти. Суҳбатга. “Илоё илонга айланиб қол!” дебди эри. Илонга айланиб қопти. Ана энди ҳар куни ана дод солиб, эри кечиришини сўрармиш. – Йўғ-е! – қўрқиб кетди Зулайҳо. – Наҳотки? – Кўриб турибсан-ку? – деди Ҳасан. – Билиб қўй, мен ҳам сени худди шундай қарғайман! – Пиянисталарнинг қарғиши ўтмайди, мулла Исмоил бобо айтган буни, – деди Зулайҳо. – Мулла Исмоил бобонгнинг ўзи ичади, – деди Ҳасан тиржайиб. – Дўхтурлар урушда унинг ўтини олиб ташлашган, “Овқатдан олдин элликтадан олиб турмасангиз, овқатингиз ҳазм бўлмайди”, дейишган. Ишонмасанг, хотинидан сўра, ҳар овқатдан сўнг бир пиёла тозасидан ичади, мулла бобонг. Зулайҳонинг мулла Исмоил бобога ихлоси пасайдими, телефондаги тасвирдан қўрқдими, ишқилиб, ўша кечаси Ҳасан уни қарғамади. Аммо бошқа хотинлардан суриштирса, Зулайҳодан бошқа ҳамма аёллар “илонга айланиб қолган аёл”ни кўриб бўлишган, унинг ясалган бир қўғирчоқ эканиниям билиб бўлишган экан. – Ҳа, менгинанинг соддалигим қуриб кетсин-а, – деди Зулайҳо тутақиб. – Шу пияниста эрим ҳам лаққиллатди-я, мени. Шошмай турсин ҳали! Ҳасаннинг ҳунари бошқа ўтмади. Аммо ҳар гал ўзига ажратилган хонага ўтиб кетар экан, бир хилда ғўдранарди: – Илоё илонга айланиб қол! Бир куни эрталаб ўзи телефонда хотинига қўйиб берган тасвирдаги овоздан уйғониб кетди. “Ароқни камайтиримасам бўлмайди, шекилли, қулоғимга алламбалолар эшитиладиган бўлиб қолди”, деб ўйлаб, бироз бошини қашлаб, кўзини ишқалаб турди. Аммо диққат билан қулоқ солса, хотини ётадиган хонадан аниқ ҳалиги овоз келаяпти. Ирғиб туриб, ўша хонага отилиб кирди. Не кўз билан кўрсинки, хотинининг ўрнида каттакон кобра илони ётарди. Илон Ҳасанга қаради-ю, овози ўчди. Ҳасан болаларини чақирди. Ҳеч ким жавоб бермади. Баҳодир ҳам, Барно ҳам мактабга кетишган эди. Хотинини чақирди. Жавоб бўлмади. Ташқарига чиқиб, бир таёқ топиб келди. Уйга кираётиб, яна фарёд ураётган аёл товушини эшитди. Хонага кирганда унга қараб турган илоннинг овози ўчди. Ана шунда Ҳасаннинг нима бўлганини англаб етди. – Э, бу хотиним-ку? Бу Зулайҳо-ку? – деб юборди. – Рост экан-да. “Пиянистанинг қарғиши ўтмайди”, деганди, ўтар экан-ку? Ҳасан таёқни отиб юборди ва бирпас нима қилишини билмай, каловланиб турди. Кейин телефондаги тасвир эсига тушиб, ошхонадан битта патнис олиб келди. – Зулайҳо, мана шунга чиқасан энди, – деди патнисни илоннинг олдига қўйган Ҳасан илонга. – Қоидаси шунақа бўлади, шекилли? Буни қаранг, илон ҳам индамай патнисга чиқиб, кулча бўлди ва “Энди нима қилай?” дегандай Ҳасанга жавдираб қаради. Кўпам жавдирамагандир, аммо ҳеч бўлмаганда Ҳасанга шундай туюлди. – Ана, неча марта айтдим сенга, эрни норози қилма деб, хотин, – деди Ҳасан ачиниш билан. – Айтганимга хўп десанг, бундай жавдираб ўтирмас эдинг. Энди нима қиламан сени, Зулайҳо? Ҳасан ўйлай-ўйлай майда симтўр олиб келиб, илонни ҳалиги патниси билан симтўрга солди ва чироқ иладиган илгакка осиб қўйди. – Мен ишга кетганимда сени мушук-пушук еб кетмасин, дейман-да, Зулайҳо, – деди ўзининг топқирлигидан хурсанд бўлиб. Ҳасан шундан кейин ҳали ювинмагани ҳам эсига тушиб, ҳовлига чиқди ва супа четида турган челакдан ҳовучлаб сув олиб, бошидан қуйиб, ювинган бўлди. Ичкаридан яна фарёд овози келди. – Оббо! – яна ичкарига шошилди Ҳасан. Ҳасанни кўриб “тинчланган” илон тилини чиқариб, унга бир нималар дегандай бўлди. Ҳеч бўлмаганда Ҳасанга шундай туюлди. – Эҳ, Зулайҳо, Зулайҳо, нима деётганингни тушунсам экан? – деди Ҳасан куюниб. – Бўлди, кўп фарёд ураверма! Ишга кетаман, деганимга қўрқдингми ёки? Қўрқма, ишга бормайман. Болалар мактабдан келгунча ўзим сенга қараб ўтираман! Улар келиб, қўрқиб кетмасин, тағин. Эй, Худойим, ҳали уларга қандай тушунтираман? “Қарғагандим, илон бўлиб қолди”, десам, “Нима учун қарғагандингиз?”, дейишса, нима дейман? Нима қилиб қўйдинг, Зулайҳо? Ҳасан чой қўймоқчи бўлиб, ошхонага чиққан эдики, фарёд яна авжига чиқди. Ҳасан яна уйга отилди. Яна илон тилини чиқариб, бир нималар дегандай бўлди. Ҳеч бўлмаганда Ҳасанга шундай туюлди. – Ҳа, уйда димиқиб кетдингми? – деди “хотинининг” тилига тушуна бошлаган Ҳасан. – Ташқарига олиб чиқайми? Ҳасан симтўрни ташқарига олиб чиқиб, ҳовлидаги ўрик шохига осди. Ҳақиқатдан, “хотинининг” овози ўчди. – Олдингидан энди яхши бўлиб қолибсан, Зулайҳо, – деди Ҳасан илонга қараб. – Олдин овозингни ўчириш қийин эди, энди дарров ўчаяпти. Ҳасан чой дамлаб ичди ва бирдан “хотини” ҳам нимадир ейиши кераклиги эсига тушди. – Сен шўрлик ҳам нонушта қилмагандирсан-а? – деди илонга қараб. – Олдингидай овқатланаверасанми, Зулайҳо? Э, энди сен илонсан-ку? Энди сенга нима берсам экан-а? Илонлар нимани яхши кўрар эди? Ҳа, қушларнинг боласини олиб келиб бераман. Қурбақани ҳам яхши кўради, дейишади. Вой, шўрим қурсин- а, қурбақадан ўзим қўрқаман, сенга
Download txt | fb2
1 2 >>
Home
0 / 12
waplogFireTop.su.EroTop.mobi